Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҚОТИЛНИНГ ШЕРИГИ ВА ЁРДАМЧИСИ


Бир одам учун жамоа ўлдирилишида шубҳа йўқ. Қотилни жазолаш хусусидаги ҳадислар бир одамга ҳам, жамоага ҳам тааллуқлидир. Масалан, Пайғамбар с.а.в.нинг:


«مَنْ قُتِلَ لَهُ قَتِيلٌ فَهُوَ بِخَيْرِ النَّظَرَيْنِ, وَإِمَّا أَنْ يُفْدَى, إِمَّا أَنْ يَقْتُلَ»
«Ўлдирилганнинг эгаси икки ишнинг яхшироғини танлаши мумкин, яҳни хун ҳақи олишга ҳам, қотилни ўлдиришга ҳам ҳақлидир», деган гаплари битта одамни ҳам, жамоани ҳам ўз ичига олади.


«وَقَدْ سَأَلَ عُمَرُ عَلِيًّا عَنْ قَتْلِ الْجَمَاعَةِ بِالْوَاحِدِ, فَقَالَ لَهُ أَرَأَيْتَ لَوْ أَنْ جَمَاعَةً سَرَقَتْ مَتَاعًا أَكُنْتَ قَاطِعَهُمْ جَمِيْعًا؟ قَالَ: بَلَى, قَالَ: فَكَذَلِكَ الْقَتْلُ»
Умар р.а. Алий р.а.дан бир одам учун жамоа ўлдирилиши хусусида сўраганида, у: «Агар бир нарсани жамоа ўғирласа, ҳаммасининг қўлини кесармидинг?» деб сўради. Умар: «Ҳа, шундай қилардим», деб жавоб берди. Алий р.а.: «Қотиллик ҳам шунақа бўлади», деди. Икки ёки ундан кўп одамлар бир кишини ўлдиришса, ҳаммалари тенг жазоланадилар. Яъни ўлдирилган бир киши бўлган тақдирда ҳам ҳаммалари ўлдириладилар.


Қотилликка шериклик, дегани шу ишга қатнашиш, дегани. Масалан, ўлдирилганни уришда қатнашган бўлса, аниқ шериклик қилган бўлади. Лекин уришда қатнашмай, қотилликка қулайлик яратиб берган бўлса, дейлик, ўлдирилганни ушлаб берса ёки ушлаб турса, шерик ҳисобланмайди, ёрдамчи деб эътибор қилинади. У ўлдирилмайди, ҳибсга олинади. Доруқутний ибн Умардан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:


«إِذَا أَمْسَكَ الرَّجُلُ الرَّجُلَ, وَقَتَلَهُ الْآخَرُ يُقْتَلُ الَّذِيْ قَتَلَ, وَ يُحْبَسُ الَّذِيْ أَمْسَكَ»
«Бир киши бир кишини ушлаб турса, иккинчиси уни ўлдирса, ўлдирган ўлдирилади, ушлаб турган ҳибсга олинади». Бу ҳадисдан ёрдамчининг ўлдирилмасдан ҳибсга олиниши очиқ кўриниб турибди. Аммо унинг ҳибсдаги муддати узоқ - ўттиз йилгача бўлади. Алий ибн Абу Толиб, ўлгунича

 

122-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222